Президентимизнинг тегишли фармойишига асосан бугун Президент Администрацияси ижро этувчи аппаратида тайинловлар амалга оширилди.
Рустам Тўйчиевич Камилов — Президент Администрацияси ахборот-коммуникация технологиялари ва жамоат лойиҳалари бўйича шўъба мудири;
Ҳикматилла Шуҳратилла ўғли Убайдуллаев Президент Администрацияси ахборот-коммуникация технологиялари ва жамоат лойиҳалари бўйича шўъба етакчи консультанти;
Улуғбек Рауф ўғли Норматов Президент Администрацияси жамоат фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш шўъбаси етакчи консультанти;
Шохрух Анварович Ходжаев Президент Администрацияси коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба етакчи консультанти лавозимига тайинланди.
Жамоамизга тажрибали ҳамда ёш кадрлар қўшилишни бошлади. Омад!