2022-06-21 16:24:26
Роналдиньо болалигидаёқ футболни севарди. Буни ҳаммамиз биламиз. Аммо унинг болалиги осон ўтмаган.
Болакай дўстлари билан футбол ўйнар ва кўпинча бир жиҳатга эътибор берарди: айрим тенгқурлари оёқ кийимда тўп тепишар, айримлари, хусусан, Роналдиньонинг ўзи ҳам ялангоёқ ўйнарди футболни. Шунда у отасидан кеда ё бутса олиб беришини сўрайди. Ота эса уни алдашга мажбур бўлади:
- Тўпни ялангоёқ ўйнаш қулай, чунки айнан яланғоч оёқларда сен тўпни яхши ҳис қиласан ва юксак техника эгасига айланасан!
Кейинчалик Рони билдики, ўша вақтларда отаси пули йўқлигидан шу ёлғонни ишлатган эди.
@boburakmalov
14 viewsOdilov, 13:24