Get Mystery Box with random crypto!

ДХХ: Ёт ғояларни тарғиб қилган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилд | Дайди ўқ

ДХХ: Ёт ғояларни тарғиб қилган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди
 
Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро 2019-2022 йилларда Россияда меҳнат мигранти бўлиб ишлаган даврида интернет орқали террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимлар ғоявий раҳнамолари бўлган Абдуллоҳ Зуфар, Абдуллоҳ Бухорий, Содиқ Самарқандий, Маҳмуд Абдулмўмин ва бошқаларнинг “ҳижрат” ва “жиҳод” қилишга, исломий давлат қуришга чорловчи маърузалари таъсирига тушиб қолади.
Сўнгра у “Instagram”да ақидапарастлик материалларни тарқата бошлайди.
Шунингдек, у “Telegram”да ҳам “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилоти вакиллари билан алоқа ўрнатиб, ташкилот ғоялари сингдирилган ва амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга хизмат қилувчи материалларни тарғиб қилиш билан шуғулланади.
“Youtube”да орқали ҳам “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг тарғиботчиси билан боғланиб, унинг фаолиятини фаоллаштириш учун банк иловаси орқали пул маблағи юборади.

Ўзбекистонга қайтиб келганидан кейин ҳам у ғайриқонуний ҳаракатларини давом эттиради.

Каналга уланиш: 
@uzauz