Get Mystery Box with random crypto!

Эркак! ўсмирлик ёшида бобосининг яқин дўсти бўлган ҚОРИ ПОЧЧА | Дайди ўқ

Эркак! ўсмирлик ёшида бобосининг яқин дўсти бўлган ҚОРИ ПОЧЧА томонидан жинсий зўрланиб, кейин ўзи ҳам қори бўлиб қориликка мойил бўлган 150 нафардан ортиқ болани жинсий зўрлаб келган.


Гап шундаки, жирканч жиноятчининг ўсмирлигида қори поччанинг ишқий ҳиссиётлари энди ривожланаётган болага ёқиб тушади.

Бу ҳолат бир неча бор такрорланади. Кейин тўсатдан бу ишни бас қилишади.
Д. исмли бу шахс улғайиб оила қуради. Фарзандлари туғилади.

Афсус, ўрганган дил ўртанса қўймас деганларидек, бу ишни яна такрорлайди. Ёшлигида Қуръони карим маъноларини тушунмай кўр-кўрона ёдлайди.

Шу илмидан фойдаланиб, 2003 йилда ноқонуний ҳужра ташкил этади. Ёш болаларга дарс бера бошлайди. Ўзининг тушунтиришича, бу ҳолат йиллар давомида бир неча марта такрорланган.

Болаларнинг аксарияти бир марта шу ҳолат бўлганидан сўнг дарсларга қайтмаган. Қўрқиб ҳеч кимга айтишмаган. Ўтган йиллар давомида бу шахс ноқонуний ҳужра сабаб бир неча бор маъмурий жавобгарликка ҳам тортилган.

Кўпчиликка маълумки,республика бўйлаб Қуръон мусобақалари ташкил этилган.

Айбдор ҳам ҳифз (яъни Қуръондан маъносини айтмай сураларни ёддан ўқиш) йўналиши бўйича мусобақада қатнашади ва совриндорлардан бири бўлади.

Баъзи ота-оналар эса фарзандларини ислом илмини ўрганади деб унга ўз қўллари билан олиб келиб, ишониб топширишади.  

Кейинроқ ноқонуний ҳужра ташкил қилгани учун суд ҳукми билан айбдор деб топилган Д. бу вазиятдан унумли фойдаланади. У 5 болани тарбиясига олганди. Илм бериш баҳонасида бу қабиҳ ишларини бир неча бор такрорлайди. Уларга ўзи ҳам шу йўлдан ўтгани, бу ишни қилиш лозимлигини кўп бора айтиб уқтиради. Ўтган вақт мобайнида жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондириб юради.
Кейинчалик тергов давомида иш юзага чиқади.

Суд болалар манфаатида ёпиқ тарзда ўтказилади. Д. гувоҳлар, далиллар ва ўзининг кўрсатмалари асосида жазосини олади. Ифлос қори, тегишли жиноят кодекси моддалари билан айбдор деб топилиб, 15 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.


https://t.me/daydi2021