Get Mystery Box with random crypto!

Ўқиган инсонлар билан бўлинг, чунки улардан ёмонлик чиқмайди. | Дайди ўқ

Ўқиган инсонлар билан бўлинг,
чунки улардан ёмонлик чиқмайди.

Ўқиган инсонларни севинг,
чунки улар ҳарфларни эмас, кўзларни ҳам ўқий олишади.

Ўқиган инсонлар ёнида бўлинг,
чунки улар фақат талаб қилишни эмас, лойиқ бўлишни ҳам билишади.

Ўқиган инсонларни дўст тутинг, чунки улар дўстликдан манфаат кутишмайди.

Ўқиган инсонлар даврасида бўлинг, чунки улар шариатни эмас, илм-фандан гапиришиб қалбингизни очишади.

Болаларингизни бугунги байрам билан табриклаб, қизиқишларига мос бўлган китоблардан албатта совға қилинг. Ўқимишли, ўз фикрига эга бўлган фарзанднинг ота-онаси бўлиб, ғурурланиб яшаш бахтини ўзингизга ҳам совға қиласиз.

https://t.me/daydi2021