Get Mystery Box with random crypto!

ЭМОМАЛИ РАХМОН Тожикларни арабларга қуллик қилаётганини танқид | Дайди ўқ

ЭМОМАЛИ РАХМОН Тожикларни арабларга қуллик қилаётганини танқид қилди.

Хатлон вилоятига ташрифи чоғида Тожикистон президенти, қурби етса-етмаса, умра ва ҳаж зиёратини амалга ошираётганларни “мутаассиблик ва фанатизм” касаллигига йўлиққан ахмоқлар деб атади.

Хусусан “Сўнгги пайтларда ҳаж ва кичик ҳаж — умра мамлакатимизнинг айрим ҳудудлари аҳолиси учун мажбурий одатга, ҳаттоки оилавий ва таниш-билишлар ўртасида мусобақага, туризм ва савдо-сотиқ кўринишларидан бирига айланиб кетди”, – деган Имомали Раҳмон.

Таъкидлаш жоизки, Тожикистонда ялпи ички маҳсулот аҳолининг жон бошига 830 доллар миқдорида ҳисобланган. Саудиянинг ялпи ички маҳсулоти кўрсатгичи эса ҳар бир арабга 50 минг ақш долларидан тушади.

Мана шу қиёсий таҳлилнинг ўзи, Эмомали Раҳмоннинг нақадар ҳақлигини исботлайди. У ўз халқидан, арабларни янада бой қилаётган аҳли лохлардан бўлмасликни сўраган.

https://t.me/daydi2021