Get Mystery Box with random crypto!

#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ Телеграмда «вирус» тарқалди! Иложи бўлса, | DAY.UZ 🌐 | Rasmiy kanal

#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
Телеграмда «вирус» тарқалди!

Иложи бўлса, бу хабарни кўпчиликка етказинг.
Телеграмда шу кунларда янгича фирибгарлик хабарлари тарқалди. Схема жуда оддий:
Сизга бирор танишингиздан қисқа хабар келади. Мазмуни турлича, масалан:

Сўровномада қатнашаётгандим, сизнинг ёрдамингиз керак;
Маҳалладан пул беряпти экан, ўзим олдим;
Мен фалон рақамдаман, менга овоз беринг ва ҳ.к.

Сиз бунга ишониб, хабар тагидаги тугмани босасиз. Овоз беришингиз учун профилга киришингизни сўрайди. Рақамингизни ёзасиз, кейин келган СМС-кодни ҳам киритасиз. Шу билан тамом! Телеграм профилингизга бегоналар бузиб киради. Ва махсус ботлар ҳамма дўстларингизга сизнинг номингиздан хабар юборади. Сизни бундан хабарингиз ҳам бўлмайди.

Текин пул оламан деган хомхаёл ортидан пластик карта рақамингизни киритсангиз, унда ҳамма пулларингизни ечиб олишади.
ОГОХ БЎЛИНГ ЯҚИНЛАРНИ ХАБАРДОР ҚИЛИНГ
Батафсил…

@Day_Uz - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!