Get Mystery Box with random crypto!

Эрондан иссиқ ҳаво кириб келишининг кучайиши ҳисобига, бугун Ў | DAXSHATUZ

Эрондан иссиқ ҳаво кириб келишининг кучайиши ҳисобига, бугун Ўзбекистон бўйича юқори ҳарорат бўлади.

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келишининг кучайиши ҳисобига, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича иссиқ кўтарилиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 38-43° ни, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 44-46° гачани ташкил этади.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 40-42° гача кўтарилади.

Кўпроқ яқинларингизга Дустларимизга юборайлик УЛАШИНГ

➥@Daxshat_Uz