Хор қилинган нарсага юқори эҳтимол билан зор бўлинади. Тошк | DAWO.UZ —- ДАВО.УЗ
Хор қилинган нарсага юқори эҳтимол билан зор бўлинади.
Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошевани ҳибсга олишди.
Бу ўша – яқинларимиздан бири дардга чалинганда кўзимиз ола-була бўлиб излаб қоладиган тоифа шифокорлардан бири. "Қаердан биласан шунақалигини?" – дейишингиз мумкин. Иш юзасидан унинг қўлида даволанганлар, ҳамкасблари билан гаплашдим.
Икки кун олдин уни ҳақиқат учун курашгани учун ҳибс қилишди. Туҳмат билан қаматишмоқчи. Бугун адвокати билан гаплашдим – туҳмат эканлиги яққол кўриниб қолган. Унинг 6 нафар фарзанди бор. Кичиги 2 ёшда. Яна биттаси 3 ёшда.
"Хор қилинган нарсага юқори эҳтимол билан зор бўлинади"ни мен ҳозир жамиятга нисбатан ишлатмаяпман – бунақа гап жамиятга нисбатан ишлатилганда бизга таъсир этмай қолган. Чунки жамият эмасмиз шу тобда...
Мен буни шахсий танамизда ҳис этишни таклиф этяпман.
Бундай шифокорларни хор қилиш бориб-бориб айни керакли пайтда тополмай қолиш билан тугаши мумкин...