Get Mystery Box with random crypto!

#Филиалларимиз Тошкент вилоятида саккизинчи филиал иш бошлад | Davlat xizmatlari yangiliklari

#Филиалларимиз

Тошкент вилоятида саккизинчи филиал иш бошлади.

“Бўстон” маҳалласи Бўка тумани марказидан 15 километр узоқликда жойлашган. Илгари ҳудуд аҳолиси давлат хизматларидан фойдаланиш учун ҳам шунча масофа йўл босиб, туман марказига боришга мажбур эди. Маҳалла фуқаролар йиғини биносида Давлат хизматлари маркази филиалининг очилгани бу муаммога чек қўйди.

— Марказ ходимлари томонидан маҳалламизда тез-тез сайёр давлат хизматлари кўрсатилади, — дейди “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Саидраҳим Сайдуллаев. — ДХМ-Маҳалла-Фуқаро тамойили асосида давлат хизматларининг ҳар бир хонадонга кириб бориши, масофадан туриб электрон хизматлардан фойдаланишни тарғиб қилиш бўйича тадбирлар ҳам ўтказилиб турибди. Энди хизматлардан фойдаланишимиз янада осонлашди.

Мазкур филиал бўстонликлар билан бирга "Чўлобод", "Жўраобод", "Кўкорол", "Бўка" ва "Бахмал" маҳаллаларида истиқомат қилувчи 16 мингга яқин аҳолига хизмат кўрсатади.

БАТАФСИЛ

Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotin