2023-01-01 06:26:36
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳудан:
«Байрам нима?» деб сўрадилар. Мусулмонлар амири шундай жавоб берди:
- Гуноҳсиз ўтган ҳар бир кун байрамдир!
Бу тонг Сизга тилагимиз:
Ёмонлик сиздан етти чақирим наридан тегмасдан ўтиб кетсин...
Яхшилик эса эшигингизни қийналмай топиб келсин!
Болаларингиз топганини сизга илинадиган кунларга етинг!
Ота-онангиз дуоси ижобат бўлган лаҳзалар сизга пешвоз чиқсин...
Туғишганлардан ўтадиган қадрдонлар топинг, жигарларингиз оқибатли бўлсин!
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтганларидек гуноҳсиз ўтган кунларингиз - байрамларингиз кўп бўлсин!
2023 - йил тонгида ғойибона кўришганимиздан мамнунмиз!
111 viewsDavronbek, 03:26