Get Mystery Box with random crypto!

​​Телеграмм асосчиси Павел Дуровдан ҳаётий маслаҳатлар. Буни ҳ | Davronbek's Blog

​​Телеграмм асосчиси Павел Дуровдан ҳаётий маслаҳатлар. Буни ҳар куни эрталаб бир бор ўқиб чиқишингизни тавсия қиламан.

1. Ўзинг ёқтирган ишни қил. Ўқи ўрган, ривожлан. Ўзингни ичдан ўзгартир. Олтин қоида - ўзинг ростан ҳам яхши кўрган ишни қил ва сен ҳақиқатдан ўзингни бахтли ҳис қиласан.

2. Ҳар хил фасд-фуд, тамаки, спиртли ичимликлардан воз кеч.

3. Чет тилларини ўрган. Интернетда рус тили фойдаланувчилари 60 миллион атрофида, инглиз тилидагилар эса миллиарддан ортиқ. Инглиз тилини билиш ҳаётий эҳтиёжга айланиб бўлган.

4. Китоб ўқи. Ҳафтада битта китоб ўқисанг, бир йилда 50 та китоб бўлади, бу ҳаётингни тубдан ўзгартириб юбориши аниқ.

5. Дам олиш кунларини олдиндан режалаштир ва мароқли ўтказ.

6. Мақсадлар қўй ва уларни ёзиб бор. Энг асосийси улар аниқ, тушунарли ва мавҳумликдан йироқ бўлсин. Агар мақсад қўймасанг, уларга етишнинг умуман бошқа иложи йўқ.

7. Вақтдан унумли фойдалан. Ўз ишларингни шундай режалаштиргинки, улар сенсиз ҳам ишласин, ишда сенинг иштирокинг жуда кам бўлсин. Бошланишига Алленнинг (Getting things done) китобини ва Глеб Архангельскийни ўқиб чиқ. Тез қарор қабул қилишга ўрган, кейинга қолдирма. Ҳамма ишни ё ўзинг қил, ё бошқаларга бўлиб бер.

8. Компьютер ўйинларидан воз кеч, интернетда бекорга вақт ўтказишни бас қил. Ижтимоий тармоқларни минимал ҳолатга келтир, битта аккаунтинг бўлса, етади. Телевизордан умуман воз кеч, унда онгинг улар айтгандек ювилиб боради.

9. Етарлича жисмоний машқ ва нормал овқатланиш бўлса, 7 соат уйқу етарли бўлади.

10. Ўзингни яхши, ҳалол, ақлли ва муваффақиятли одамлар билан боғла, улар сени барибир ғалабага олиб чиқади.

11. Спорт билан шуғуллан. Велик, бодибилдинг, турник, брус, футбол, югуриш - буларнинг ҳаммаси мияга эндорфин юклайди ва ўзгача фикрлайдиган бўласан. Тана ўзгача тонусни ҳис қилади. Вақтим йўқ деб баҳона қилма, спорт учун доимо вақт топишинг шарт.

12. Ҳеч ким қилмаган ишларни қил, бунинг учун сенга спорт энг яхши ёрдамчи ҳисобланади. Ишга, ўқишга ҳар куни бошқача йўллардан бориб кўр.

13. Қўрқма. Қўрқув фақат сенинг миянгда шаклланади, у аслида йўқ. Фақат сен ва мақсадларинг бор, қўрқувга жой йўқ.