Get Mystery Box with random crypto!

ШУНДАЙ ЗАМОН КЕЛАДИКИ.. Инсонлар бошига шундай замон келадики | Даврон Кабулов

ШУНДАЙ ЗАМОН КЕЛАДИКИ..

Инсонлар бошига шундай замон келадики, қайғулари қоринларидир, шарафлари мол-дунёларидир, қиблалари хотинларидир, динлари олтин-кумушларидир. Улар халқнинг энг ёмонларидир ва Аллоҳнинг ҳузурида уларга (яхшиликдан) насиба йўқдир.

(Имом Суламий.
Ҳазрати Али розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинди.)


Инсонлар бошига шундай замон келадики, киши ўзига мол қаердан келганига – ҳалолданми, ҳаромданми эканига парво қилмай қўяди.

(Имом Насоий.
Ҳазрати Абу Ҳурайра розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинди.)


Инсонлар бошига шундай замон келадики, умматим ихтилофи асносида менинг суннатимни ушлаган киши қўлида чўғ ушлаган кишидек бўлади.

( Имом Ал-Ҳаким.
Ҳазрати Ибн Масъуд розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинди.)

Инсонлар бошига шундай замон келадики, уларнинг юзлари – одамизод юзи, қалблари эса шайтон қалбидир. Улар қон тўкувчилардир. Қабиҳ ишлардан чекинмай қўядилар. Агар сен уларга тобеъ бўлсанг, сени ўйин қиладилар, агар уларга ишонсанг, сенга хиёнат қиладилар. Уларнинг болалари ахлоқсиз, ёшлари беор-беномус бўлади, кексалари эса яхшиликка буюрмайдиган ва ёмонликдан қайтармайдиган бўлади. Суннат – уларнинг орасида бидъат саналиб, бидъат эса ораларида суннат саналади. Бошлиқлари йўлдан озган гумроҳлардир. Ана шундай замон олдидан Аллоҳ уларга ёмон кимсаларни устун-ҳукмрон қилиб қўяди. Яхшилари (ёмонлардан қутулиш учун) дуо қиладилар, лекин дуолари ижобат бўлмайди.

(Имом Хотийб. “Таърих”.
Ҳазрати Ибн Аббос розияллоҳу
анҳумодан ривоят қилинди.)

Инсонлар бошига шундай замон келадики, кимнинг ёнида олтин ва кумуши бўлмаса, яшашга рағбати (ҳаққи) қолмайди.

(Имом Табароний, Имом Абу Довуд Тайолисий,
Имом Зиё ал-Мақдисий, Имом Абу Нуъайм.
Ҳазрати Миқдам розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинди.)


Инсонлар бошига шундай замон келадики, мўъмин киши мўъминлар оммаси ҳақига дуо қилади, ниҳоят, Аллоҳ таоло айтади: “Сен ўз ҳақингга дуо қил, Мен ижобат қилайин. Халқ оммасига келсак, Мен уларга нисбатан ғазабдаман”.

(Имом Зиё ал-Мақдисий.
Ҳазрати Анас розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинди.)

Улашинг

Уланиш учун
https://t.me/Davron_kabulov_official