Get Mystery Box with random crypto!

Европа лигаси чорак финалига ҳам анча кучли саккизлик йўл олди | Даврон Файзиев

Европа лигаси чорак финалига ҳам анча кучли саккизлик йўл олди. Кўр қуръа бўлишини инобатга олсак, финалга ҳос бирор жуфтликлар чиқиб қолиши мумкин.

Марсель, Бенфика, Вест Хэм, Милан, Ливерпуль, Рома, Аталанта, Байер.

Ўйинлар ичида энг драматик тарзда ўтгани Байер - Қорабоғ бўлди. Биринчи учрашув 2:2 бўлганди. Жавоб ўйинида озарбайжонликлар яна ҳисобни очишди. Бироздан сўнг Қорабоғ футболчиси қизил олди. Шунга қарамай яна бир гол уриб, 67-дақиқада 2:0 ҳисобида олдинга чиқишди. Кейин эса Алонсо машинаси ишга тушди. Фримпонг ҳисобни қисқартирди. Патрик Шик эса 90+2 ҳамда 90+7-дақиқаларда гол уриб ғалабани илиб кетди. Даҳшат. Қорабоғга ачиндик, Байерга қойил қолдик.

Ливерпуль, Милан каби фаворитлар муаммосиз кейинги босқичга чиқишди. Рома биринчи ўйинда йирик ҳисобда ютгани сабаб, жавобида кичик мағлубият ҳалақит қилмади. Вест Хэмда аксинча, дастлаб кичик мағлубият, жавобида йирик ғалаба.

t.me/Davron_Fayziev