Get Mystery Box with random crypto!

Барселона - Наполи Марказий учрашув. Дастлабки ўйин 1:1 ҳисо | Даврон Файзиев

Барселона - Наполи

Марказий учрашув. Дастлабки ўйин 1:1 ҳисобида якунланганди. Имкониятлар тенг. Иккала клуб охирги пайт яхши формага тушиб олишди. Наполида бу мураббий алмашиши билан боғлиқ. Барселонада эса мураббий кетишини эълон қилгандан кейин жамоа фаоллашди. Фақат жароҳатлар муаммоси муаммо туғдирмоқда. Марказда Де Йонг, Гави, Педри учлиги йўқлиги асосий муаммодир. Қийин вазиятда Барсани ёш авлод тортмоқда. Айниқса Кубарси ва Ямал. Наполида мавсумнинг шу қисмида Осимхен ва Хвича жуфтлиги ишлаб кетди. Охирги 5 ўйинда иккаласи тўрттадан гол уришди. Бу учрашувда чорок финал йўлланмасини ҳужум ҳал қилади деган фикр бор менда. Демак қизиқарли кураш бўлади.

00:55 дан бошлаб Спорт каналида биргаликда томоша қиламиз!

t.me/Davron_Fayziev