Get Mystery Box with random crypto!

Осиё чемпионлар лигаси анчадан бери бундай драмани кўрмаганди. | Даврон Файзиев

Осиё чемпионлар лигаси анчадан бери бундай драмани кўрмаганди. Қолаверса уни битта футболчи сабаб дунё кузатди. Ўша футболчи охирги секундларгача вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилди, лекин мағлуб бўлди. Кимлигини тушундингиз.

Ал Насср - Ал Айн урашувида воқеалар интенсив ривожланди. Дастлаб амирликлар 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб кетишди, икки ўйин натижасига кўра 3:0 эди. Насср камбэк қила олди ва асосий вақтда 3:2 (3:3) ҳисобида ғалаба қозонди. Қўшимча таймларда яна Ал Айн олдинга чиқди. Насср эса камчилик бўлиб қолди. Шунга қарамай, 118-дақиқада Роналду ҳисобни тенглаштирди.

Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Нассрдан фақатгина битта футболчи аниқ зарба берди. Криштиано. Пенальтиларда 1:3 ҳисобда саудияликлар ютқазди. Демак учрашувдаги ҳисоб 4:3, иккин ўйин натижаси 4:4, пенальтилар 1:3 ва Ал Айн яримфиналга йўл олди.

t.me/Davron_Fayziev