Get Mystery Box with random crypto!

Испания терма жамоаси сардори Серхио Рамос Европа чемпионатида | Даврон Файзиев

Испания терма жамоаси сардори Серхио Рамос Европа чемпионатида иштирок этмаслиги ҳақидаги хабар чақмоқдек тарқалмоқда. Кўпчилик бунинг сабаби билан қизиқяпти. Билишимча Луис Энрике футболчи билан суҳбатлашган ва айнан Рамоснинг ўзи Еврога бормасликка қарор қилган. У жуда оғир мавсум ўтказгани, доимий жароҳат олгани ва юқори формага чиқа олмаганини сабаб қилган. Ҳозир Рамос жароҳатдан қутилган, бироқ терма жамоада жойни муносиброққа бўшатиб берган. Шунинг учун Серхио таркибга киритилмади деган хабар унчалик тўғри эмас. У сардорлик бурчини бажариб терма жамоаси фойдасига қарор чиқарди.

t.me/Davron_Fayziev