Get Mystery Box with random crypto!

Ucell компанияси бутун республика бўйлаб ўз ходимлари ўртасида | Даврон Файзиев

Ucell компанияси бутун республика бўйлаб ўз ходимлари ўртасида шахмат чемпионатини ташкил қилди. Турнирнинг дастлабки босқичлари Самарқанд, Қарши, Бухоро, Навоий, Гулистон, Жиззах, Наманган, Нукус, Қўқон ва Тошкент шаҳарларида ўтказилиб, барча офислардан 11 нафар финалчи саралаб олинди. 19 май куни финал босқичида олтин, кумуш ва 2 нафар бронза медали соҳиблари аниқланиб, улар 5 млн., 3 млн. ва 1 млн. сўмдан пул мукофотлари билан тақдирланишди.

Ucell раҳбарияти, гарчи бу уларнинг вазифасига кирмаса-да, спортга эътибор қаратаётгани таҳсинга лойиқ. Компания бош директори Владимир Кравченко ходимлар ўртасида бу каби мусобақалар мунтазам ўтказилиши, масалан, баскетбол мусобақаларида ўзи ҳам иштирок этишини айтди.

Жуда кўпчиликка намуна бўладиган анъана. Қолган ташкилотларда ҳам оммалашса яхши бўларди.