Get Mystery Box with random crypto!

#Online 8 Ман Сити - ПСЖ Таркибларни билдингиз. Боя студияда | Даврон Файзиев

#Online 8

Ман Сити - ПСЖ

Таркибларни билдингиз. Боя студияда тахмин қилгандимки, Фернандиньо биринчи учрашувдан фарқли равишда асосийда тушади. Тушди. Нега? Мен ҳам Гвардиола ўрнида тактик тўғри ўййнайдиган Родрига нисбатан “каллакесар” Фернандиньони танлаган бўлардим. Йўқ қил уни, деб Неймарга персонал программалаштирардим.

Бошқа чизиқларда ҳам кутилган ечимлар. Зинченко асосийда. Яна номинал ҳужумчисиз. Де Брюйне олдинга чиқади. Фоден ҳам чапда, ҳам яширин 9. Маҳрез ва Бернарду пинг-понг ўйнашади.

ПСЖ. Афсус Мбаппе тушмади. Ўзи ўткан гал ҳам жароҳати бор эди. Таваккал тушди ва аҳволи баттарлашди. Ечим - амалиётсиз Икарди. Бу қурол отиши ҳам мумкин, отолмаслиги аниқроқ. ДиМа ва Неймар жойида. Шулар ютиш ёки ўлиш учун тушишган бўлса ПСЖнинг аҳволи ҳали чатоқ эмас. Энг яхши вариант тезкор гол ва уёғига Ситини олдинга тортиб, бўшлиқлар юзага келтириш.

Жуда мураккаб ва мароқли учрашув кўрамиз. Бу сафар мазза қилиб ТВ қаршисида. Ҳамкасбларга омадли эфир! Онлайнни якунлаймиз.

t.me/Davron_Fayziev