Get Mystery Box with random crypto!

Испания чемпионати турнир жадвали. 30 тур ортда қолди. Юқори | Даврон Файзиев

Испания чемпионати турнир жадвали.

30 тур ортда қолди. Юқоридаги учлик ўртасида фантастик рақобат. Атлетико, Реал ва Барселона орасида биттадан очко фарқ. Улар яна 8 тадан ўйин ўтказишади. Лидерларнинг бу мавсумдаги очко йўқотиш доимийлигини инобатга олсак чемпион масаласи ҳамон катта сўроқ остида. Кучли учлик кимлар билан ўйнайди? Кўриб чиқамиз.

Атлетико - Эйбар, Уэска, Бильбао, Эльче, Барселона, Сосьедад, Осасуна, Вальядолид.

Реал Мадрид - Хетафе, Кадис, Бетис, Осасуна, Севилья, Гранада, Бильбао, Вильярреал.

Барселона - Хетафе, Вильярреал, Гранада, Валенсия, Атлетико, Леванте, Сельта, Эйбар.

Бу учрашувларнинг ҳар бири финал даражасига тенг бўлади. Ёқимли томоша!

t.me/Davron_Fayziev