Get Mystery Box with random crypto!

​​Бугунги бокс Ўзбекистон бокс бўйича 2023 йилги Жаҳон чемпио | Даврон Файзиев

​​Бугунги бокс

Ўзбекистон бокс бўйича 2023 йилги Жаҳон чемпионатини қабул қиладиган бўлди. Ҳеч қандай сюрприз ва кутилмаган ҳолат эмас. Ҳаммаси мантиқан тўғри. Риодан сўнг етакчи позицияларга чиққач, боксчилар профга ўтиш даврида ҳам даражани туширишмади. Авлодлар алмашинуви ҳам бир тексида ўтди ва юлдузлар жиддий рақобатга дуч келишмоқда. Футболга параллель қилсак, ҳозир Ўзбекистон бокснинг Германияси ёки Испанияси. Яъни, шунчаки юқори техникали вакиллари бўлсаю, ривожланиш бошқа жойларда кечса Бразилияси деган бўлардим. Аммо тизимли кучайиш айнан мен юқорида эътироф этган мамлакатларда бўлган. Ўзбекистонда бошқа мамлакатлар терма жамоалари ҳам йиғинлар ўтказишмоқда. Қитъадаку натижа бўйича анчадан бери 1-рақаммиз. Токиога ҳам камида Куба, АҚШ ва Россиядан кам бўлмаган фаворит статусида борамиз. Демак, ким мундиални ўзида қабул қилишга ҳақли? Риторик савол. Бокс уйига келгандек бўлади.
Мана бугун проф бокс олами мухлисларимизнинг ушбу спортга бўлган меҳрни ҳис этади. Дазн ва матчрум кирмоқда. Олтин авлод титулларга зич келди ва ўз камарларини бирин-кетин тортиб олишни бошлади. Албатта, бу даражага чиқишда турли даврларда боксимиз учун жон куйдирган мураббий, мутасадди ва спортчилар хизмати ҳам унутилмаслиги керак, улар пойдеворни қўйишган. Энди эса мустаҳкам иморатга чиройли безак бериш вақти келди.
Бугун жанг қиладиган барча вакилларимизга омад тилайман!

t.me/Davron_Fayziev