Get Mystery Box with random crypto!

Кеча Тоттенхэм сенсацион тарзда Европа лигасини тарк этди. Бир | Даврон Файзиев

Кеча Тоттенхэм сенсацион тарзда Европа лигасини тарк этди. Биринчи ўйинда Динамо Загреб устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган лондонликлар жавоб учрашувида мутлоқ фаворит эди. Лекин Загреб курашди. Таркибидаги Мислав Ошич эса хет-трик қайд этди ва камбек сабабчиси бўлди. 3:2, Загреб чорак финалда.

Ўйиндан сўнг ҳатто Жозе Моуриньо Динамочилар хонасига кириб борди ва уларни табриклаб қарсак чалди. Мағлуб бўлсада Моуриньо бундай иродали ўйинларнинг қадрини билади. Унинг бу ҳаракати ҳам мақтовга лойиқ.

t.me/Davron_Fayziev