Get Mystery Box with random crypto!

​​Ўта таъсирчан инсонларга кўриш тавсия этилмайдиган ўйин Анг | Даврон Файзиев

​​Ўта таъсирчан инсонларга кўриш тавсия этилмайдиган ўйин

Англиянинг 20 карра чемпиони Италиянинг 18 карра чемпионига қарши. Чемпионлар лигасини 3 бор қўлга киритган клуб ана шу турнирда 7 марта ғалаба қозонган жамоага қарши. Яна ўнлаб титулларга эга Европа футболи гигантлари тўқнашуви.
Манчестер Юнайтед - Милан.

Тўғри, баҳс Европа лигасидан жой олган, аммо бу қарама-қаршилик бемалол Чемпионлар лигасини ҳам безаши мумкин. Улар 10 та ўзаро расмий учрашув ўтказган бўлса, барчаси айнан Чемпионлар лигасига тўғри келади. Ва бирор марта дуранг ўйнашмаган. Ҳисоб тенг 5:5. Ана шундай бэкграунд билан бугунги ўйинга етиб келишмоқда. Ўхшашликлар тугамади. Иккиси ҳам чемпионликни соғинишган ва чемпионатда иккинчи поғонада кетишмоқда. Бу дегани бугунги даражаси тенг ва фаворит йўқ.

Ўзи аслида бу маълумотлар шарт эмасди, шундоқ ҳам ностальгия ўлчови меъёридан ошмоқда. Ўта таъсирчан мухлислар кўриши соғинч кўз ёшларига олиб келиши мумкин. Класикани ва барча нарсанинг ўта сифатлисини яхши кўрадиганлар, яъни эстетлар учун совға. 22:55 да FUTBOLTV дан қабул қилиб оласиз. Биргаликда кўрамиз.

https://t.me/Davron_Fayziev