Get Mystery Box with random crypto!

Испанча драма 1 йил аввал худди шу ўйинда ишлаган эканман, ан | Даврон Файзиев

Испанча драма

1 йил аввал худди шу ўйинда ишлаган эканман, анонснинг биринчи қисми ҳам мос. Ўзгартирмайман.
Севилья - фламенко рақси ва коррида ўлкаси. Биз учун эса Писхуан стадиони ва доим Европа лигаси даражасидаги клуб шаҳри. Бугун бу ерда корридага ўхшаш томоша бўлади. Фақат бир масала очиқ, ким матадор бўладию, ким буқа?! Чекиниш тугади.
Энди ўйин ҳақида. Севилья ва Барселона ўхшаш ҳолатда. Иккаласи ҳам Мадрид клубларини таъқиб қилишмоқда. Барселона бугунги рақибидан 2 очко олдинда ва учинчи ўринда. Бироқ Севилья бир ўйин кам ўтказган. Барса ютқазса учликни тарк этиши мумкин. Бу эса Чемпионлар лигасидан айрилиш эҳтимоли арафасида Ла Лигага ҳам соя солади. Испанияда грандлар учлиги ҳукмрон, айрилган эса бўриларга ўлжа. Ёки буқаларга.

Бирга томоша қиламиз.

https://t.me/Davron_Fayziev