Get Mystery Box with random crypto!

Охирги пайтлар ижтимоий тармоқлар орқали кўп танишларимиз шарҳ | Даврон Файзиев

Охирги пайтлар ижтимоий тармоқлар орқали кўп танишларимиз шарҳда сўкиниш сўзлари бор бўлган видеоларни юборишяпти. Албатта, бу монтаж. Кимдир шу арзон йўл билан лайк йиғишни мақсад қилибти. Ҳар ким ўз даражасида ҳазил қилади. Лекин бундай видеоларга ишонадиганлар ҳам бор. Мазкур ҳолат эса бизга ёқмаслиги табиий. Бунга жиддий муносабат билдиришдан йироқман. Шунчаки муаллифларга айтмоқчи бўлганим, шу вақтингиз ва маҳоратингизни инсонлар учун фойдали видеороликларга сарфласангиз бунинг завқи бояги бемазаликдан минг карра юқори бўлади, ишонинг.

t.me/Davron_Fayziev