Get Mystery Box with random crypto!

Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби ва мавжуд барча титуллар | Даврон Файзиев

Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби ва мавжуд барча титулларни қўлга киритган Бавария турнирдаги иштирокини давом эттиради. 1/8 финал босқичида мюнхенликлар Италия пойтахтига сафар қилади. Рақиб Лацио. Бир қарашда ҳаммаси маълум. Лацио ва Бавария ўртасида фарқ катта. Шу билан бирга Лационинг имкониятини сал оширувчи фактор бор. Бавария икки ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Дуранг ва мағлубият. Йўқотишлар бор, Мюллер ва Павар карантинда. Лацио ётиб оламиз ва қочамиз тактикасини қўлласа хато бўлади. Бавария бундай ёнғоқларни тиши билан чақади. Ягона йўл жанг таклиф қилиш ва фаол старт.
Шу сабабли ҳам бу ўйиндан кўп нарса кутяпман. Сиз ҳам тунгача кутсангиз бирга томоша қиламиз.

t.me/Davron_Fayziev