Get Mystery Box with random crypto!

Ўйин куни. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Иорданияга қарши ўйн | Даврон Файзиев

Ўйин куни. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Иорданияга қарши ўйнайди. Назорат учрашуви бўлганлиги сабабли кўчма телевизион станция тасвирга олмайди, яъни ТВ трансляция бўлмайди. Буни инобатга олган ҳолда, мухлислар учрашувларни томоша қилиши учун шароит яратиш мақсадида ЎФА раҳбарияти Медиа бўлимимиз мутахассисларини БААга юборди. Ўз техникамиз ёрдамида сизга YouTube орқали миллий жамоамиз ўйинини намойиш этишни режа қилганмиз. Соат 18:00 да ЎФА YouTube саҳифасида жонли трансляцияни кўришингиз мумкин.
Ўзим шарҳлаб бораман.