Get Mystery Box with random crypto!

Футбол ўйнаш ҳамда ўйинларни ютиш икки хил мавзу ва бу учун ик | Даврон Файзиев

Футбол ўйнаш ҳамда ўйинларни ютиш икки хил мавзу ва бу учун икки хил жиҳатлар талаб этилади. Иккинчиси бу кўпроқ характер ва руҳият масаласи. Шу сабабли яхши ўйнаб ҳам ютқазиш мумкин. Манчестер Сити ҳаттоки кечаги натижадан кейин ҳам дунёнинг энг қудратли жамоаси эканлигини кўрсатди. Анчелотти Реали устидан бу қадар доминантлик қилиш жуда қийин вазифа. Бироқ бу ҳам ғалаба учун етарли бўлмади.

Атайин мураббийлар интервьюсини жойлайман кўпинча, улар буни тушунтириб беришар деб. Карло ҳаракат қилди. Буни яшаш учун кураш деб атади. Гвардиола эса тушунтириб бера олмади, чунки у аниқ фанлар профессори, ғалабага илмий ёндошади, режасини ўта синчиковлик билан ишлаб чиқади. Бу режа ва формулалар ишлаб туриб натижа бўлмагач, буни қабул қилиши қийинроқ.

Нима бўлганда ҳам биз икки катта жамоа, катта шахслар ва катта мураббийлар тўқнашувидан завқ олдик. Бундай баҳслардан кейин маҳаллий лигаларга ҳам қайтиш осон бўлмаса керак. Реал Мадрид 120 дақиқалик жангдан кейин қисқа фурсатда Класикога тайёргарлик кўриши керак. Манчестер Ситини АПЛда “қоқилсанг ейман” деб турган рақобатчилари кутиб турибди. Кураш давом этади, футбол давом этади.

Бугун 16:40 да Спортда “Марказий учрашув” кўрсатуви бор. Юқоридаги мавзулар, плюс ўтган галги Бавария - Арсенал бўйича юзага келган баҳс натижаси ҳақида гаплашамиз.

t.me/Davron_Fayziev