Get Mystery Box with random crypto!

Bank.uz жамоаси «JET» медиа лойиҳасини ишга туширди JET — пул | davletovuz

Bank.uz жамоаси «JET» медиа лойиҳасини ишга туширди

JET — пул билан боғлиқ турли ҳаётий масалаларни қамраб олувчи янги авлод медиа лойиҳаси бўлиб, асосчиларнинг сўзларига кўра, лойиҳадан кўзланган мақсад — одамларга пулни тежаш, кўпайтириш ва самарали сарфлашга ёрдам беришдир.

Медиа лойиҳа шахсий молия, инвестициялар, автомобиллар ва кўчмас мулк, саёҳат, соғлиқ ва бошқа кўплаб мавзуларни қамраб олади.

Лойиҳа асосчилари ўқувчиларга пул масалаларини яхшироқ тушунишга ёрдам берадиган кўплаб фойдали калкуляторлар, «чек-лист» ва тестларни яратишни режалаштирмоқда.

JET билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин
jet.uz

Сайт - Телегам - Реклама