Get Mystery Box with random crypto!

Тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув хизматлари ҳайдовчиларига о | davletovuz

Тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув хизматлари ҳайдовчиларига очилган маъмурий ишлар тўғридан-тўғри тугатилади

Маълумки, тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмалари хизматлари транспорт воситаларининг ҳайдовчилари катта тезликда ёки йўл белгиларига риоя этмай ҳаракатланишларига тўғри келади. Бундай ҳолатлар автоматлаштирилган фото- ва видео техник воситалар орқали қайд этилади.

Амалдаги тартибга кўра, махсус машина ҳайдовчилари хизмат вазифаларини бажарганликларини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этган тақдирдагина, маъмурий иш тугатилаётган эди.

Кеча депутатлар биринчи ўқишда қабул қилган қонун лойиҳаси билан бундай ҳужжатлар тақдим этиши тартиби бекор қилиниб, уларга нисбатан юритилган маъмурий ишлар тўғридан-тўғри тугатилади.