Get Mystery Box with random crypto!

Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқор | davletovuz

Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров:

Ҳукумат хуфиёна иқтисодиётга қарши курашиш бўйича ишларни бошлаш ниятида... 2030 йилгача хуфиёна иқтисодиёт ҳажмини қисқартириш бўйича Стратегияни ишлаб чиқиш ва ҳукуматга киритиш кўзда тутилган. Унда бунинг улушини қисқартиришга янги ёндашувларни жорий этиш, давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини рақамлаштириш ва соддалаштириш орқали тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли ишончини мустаҳкамлаш назарда тутилади.

Эртага, албатта, журналистлар, иқтисодчилар ва бошқаларда „Бу нима? Бу орқага қайтишми ёки жазо механизмларига ўтишми?“ деган савол туғилиши мумкин. Бундай нарса йўқ.

Бир сўз билан айтганда, биз энди аста-секин ва эҳтиёткорлик билан қонун-қоидаларни бузаётган тадбиркорларни тартибга чақирмоқчимиз. Бошқа ҳеч нарса йўқ.

Президентимиз Наманган вилоятига ташрифи чоғида „Бизнинг ягона устуворлигимиз — иш ўринлари яратиб, аҳоли даромадларини ошираётган тадбиркорларимиз“, — деб таъкидлади.

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш муҳтарам президентимиз сиёсатидаги устувор ва асосий устун тамойиллардан биридир.

Муҳтарам президентимизнинг жамоасида орқага қайтишни истайдиганлар ишламайди, ишлашга ҳаққи ҳам йўқ. Мен бу ердагилардан бизни қўллаб-қувватлашларини сўрайман. Қаердадир хатога йўл қўйсак, айтинг, дарҳол тузатишга ҳаракат қиламиз.

Манба