Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон ва Кирғизистон давлат чегарасини делимитация қилиш | davletovuz

Ўзбекистон ва Кирғизистон давлат чегарасини делимитация қилиш масалаларини уч ой ичида ҳал этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 11 март куни президент Садир Жапаров билан бўлган музокаралар якунлари бўйича ОАВ учун ташкил этилган брифингда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Давлат раҳбари музокаралар якуни бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини ҳуқуқий расмийлаштиришни тез фурсатларда якунлаш ва ўтиш пунктларини тўлақонли ишлашини таъминлаш бўйича амалий қадамлар белгиланганини маълум қилди.

«Чунки биз чегара бўйича муносабатларимиз тарихида биринчи марта жуда қаттиқ ва аниқ келишиб олдик: ким қилиши керак, қачон қилишлари керак. Бу халқларимиз [ечимини] кутаётган жуда нозик муаммо. Ва биз Садир Нургожоевич билан ҳар бир чегара масаласи бўйича чегараларни аниқ тавсифлашга келишиб олдик: ким қилади, қачон қилади. Биз ҳаттоки муддатларини ҳам аниқлаб олдик — уч ой ичида», — деди Шавкат Мирзиёев.

Унинг сўзларига кўра, айрим чегара ҳудудидаги масалалар тез фурсатларда ҳал этилади.

«Одамлар [ечимини] кутаётган баъзи масалаларни биз яқин келажакда аниқ ҳал этамиз. Бюрократиясиз, фуқароларимизга қулай ва яхшироқ бўлиши учун жиддий масъулиятни ўз зиммамизга олишга қарор қилдик», — дея таъкидлади президент.

Манба