Туркия Республикасининг расмийларига кўра, 15 мартдан бошлаб ушбу мамлакатга ташриф буюрмоқчи бўлган чет эл фуқаролари учун мажбурий электрон сўровнома-анкета жорий қилинди ва у ерда сайёҳлар ўзларининг соғлиғи тўғрисидаги маълумотларни кўрсатишлари керак бўлади.
Сўровномани Туркия Республикасига келишдан 72 соат олдин тўлдириш керак ва бу https://register.health.gov.tr/ веб-сайти орқали амалга оширилади.