Тошкент шаҳрида йўл-транспорт соҳасида қуйидаги уч босқичда иш | davletovuz
Тошкент шаҳрида йўл-транспорт соҳасида қуйидаги уч босқичда ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган:
Биринчи босқичда Тошкент шаҳридаги 3 та кўчада тез муддатда янги ўтиш жойларини очиш ва йўлни кенгайтириш ишлари амалга оширилади:
Себзор кўчаси бўйлаб Абдулла Қодирий кўчаси кесишмасидаги йўл ўтказгичдан тушгандан сўнг, Зулфияхоним кўчасига ўтиш учун асосий қатнов қисмидан маҳаллий йўлга янги ўтиш жойини очиш;
Тошкент халқа автомобиль йўлининг 11-километрида (Тўсин бозор қаршисида) 250 метр масофада йўлни кенгайтириш;
Ал-Хоразмий – Катта Қаъни кўчалари чорраҳасида айланма ҳаракатни ташкил этиш.