Get Mystery Box with random crypto!

Шавкат Мирзиёев раислигида маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш | Davlat siyosati

Шавкат Мирзиёев раислигида маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш, ҳукумат таркиби ва иш тизимини ўзгартириш масалалари, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2023 йилдаги энг муҳим вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш аввалида маъмурий ислоҳотлардан келиб чиқиб, лавозимларга янги тайинланган бош вазир ўринбосарлари ва вазирлар эълон қилинди. Улар мутасадди бўлган соҳалардаги долзарб масалалар, халқимиз олдидаги масъулият ва жавобгарлиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишда транспорт соҳасида йўловчи ташиш хизматларини яхшилаш, барча йўлларнинг рақамли харитасини ишлаб чиқиш, йўлларда сервисни кўпайтириш чоралари белгиланди.

Шунингдек, таълим сифатини ошириш, илм-фан, туризм, маданият ва спортни ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Соғлиқни сақлаш ва фармацевтикада коррупцияни йўқ қилиш, давлат қарамоғига муҳтож беморлар билан тизимли ишлаш зарурлиги таъкидланди.

– Вазирлар изланиши, бутун тизими билан амалда ўзгариш қилиши керак. Ҳаммамиз оддий ва фидойи бўлиб, халқни севиб, қаттиқ меҳнат қилишимиз зарур. Пировард мақсадимиз – халқимизни рози қилиш, – деди Президент.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда жорий йилда йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

@davlatsiyosati