Get Mystery Box with random crypto!

2022 йилда хотин-қизлар бизнес-лойиҳаларини молиялаштириш учун | Oila va xotin-qizlar qo'mitasi

2022 йилда хотин-қизлар бизнес-лойиҳаларини молиялаштириш учун қўшимча 1 триллион сўм ажратилади

АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва ривожлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Бугунги кунда мамлакатимизда 17 мингдан зиёд тадбиркор аёл фаолият кўрсатмоқда.

“Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари” томонидан 154 085 нафар хотин-қизлар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиб, уларнинг 68 057 нафари бандлиги таъминланди.

Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида халқаро молия институтларининг 300 миллион АҚШ доллари миқдоридаги молиявий ресурслари жалб этилиши белгиланган.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк