2020-02-22 09:01:11
Менинг фикрим порталида
учувчисиз учадиган аппаратларни олиб кириш ва фойдаланиш тартибини соддалаштириш ҳақида мурожаат қолдирилган.
Хабарингиз бор, Ўзбекистонда учувчисиз учадиган аппаратларни олиб кириш, реализация қилиш ва улардан фойдаланишга тақиқ ҳамда маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд.
Билмадим, дунёда бундай тақиқ мавжуд бошқа яна бирон давлат бормикан? Балки Шимолий Кореяда шундайдир, балки одамхўрлик практикада бўлган Африка мамлакатларида шундайдир.
Кўпчилик дронларга нисбатан қўрқув ва тақиқларни Навальный эффекти билан боғлайди. Навальный ва унинг фонди томонидан бўғзигача коррупцияга ботган Кремль чиновниклари ва уларни пора билан таъминлаб турадиган олигархларнинг миллионлаб доллар турадиган мулклари, жойлари, активлари дронлар орқали суратга олина бошлагач, айниқса собиқ бош вазир Дмитрий Медведев ҳақидаги "Он Вам не Димон" фильми муваффақиятидан кейин дронларга кураш янаям авж олди. Билмадим, нимага. Ахир бизнинг чиновниклар даромадига мутаносиб бўлмаган миллионлаб доллар турадиган уй-жойлар ва дачаларда яшашмайдику. Ё адашдимми?
Хуллас, овоз беринг.
https://meningfikrim.uz/uz/petitions/view/3675#
114 views Bilolov Davlatbek , 06:01