Get Mystery Box with random crypto!

ЭСКИ ХАБАРЛАРГА ИШОНМАНГ! Шу кунларда Телеграм гуруҳларида ўт | 🅱️ilolov🅿️R🅾️ creative agency

ЭСКИ ХАБАРЛАРГА ИШОНМАНГ!

Шу кунларда Телеграм гуруҳларида ўтган йили каналимда эълон қилинган эски хабарлар яна қайта тарқатилмоқда.

Биринчиси - 16 мартдан карантин эълон қилиниши ҳақидаги овозли хабар (t.me/xushnudbek/4618). Бу 2020 йил 15 март кунги хабар эди.

Иккинчиси - 27 мартдан ҳудудлараро транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилар экан, деган хабар (https://t.me/xushnudbek/4824). Бу 2020 йил 27 мартдаги хабар.

Жорий йилда карантин қайта эълон қилиниши ҳозирча кутилмаяпти (илоҳим, бунга эҳтиёж ҳам бўлмасин).

Агар эълон қилинса ҳам, расмий манбаларни кузатиб боринг ва уларга ишонинг.

Ўзи умуман ўтган йили эълон қилинган хабарлар энди тез-тез Телеграмда айланади. Масалан, фалон кундан жамоат транспорти чекланаркан, пистон кундан кўчага умуман чиқиб бўлмас экан ва ҳ.к. Бунақа хабарларга дарров ишониш ва ҳаммага ваҳима қилиб тарқатишдан олдин маълумотни текшириб кўришни ўргансак яхши бўларди.

Раҳмат!


@xushnudbek