Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Покистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди Аҳолиси м | 🇺🇿DAVLAT VA JAMIYAT. 🇺🇿

Ўзбекистон Покистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Аҳолиси мисли кўрилмаган муссон ёмғирлари оқибатида сув тошқинларидан азият чеккан Покистонга қарийб 40 тонна юк етказилади. Инсонпарварлик юки таркибига озиқ-овқат, тўқимачилик маҳсулотлари ва бошқа товарлар киритилган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бир неча ҳафта ичида Покистонда муссон ёмғирлари ва сув тошқинлари 30 миллиондан ортиқ кишининг кундалик ҳаётини издан чиқарган, 100 минглаб одамлар бошпанасиз қолган, 1000 дан ортиқ одам вафот этган.

Нигоҳ

@davlat_va_jamiyat