Get Mystery Box with random crypto!

​​Контракт тўлашнинг сўнгги муддати қачон? Хабарингиз бўлса | DAVLAT TEST MARKAZI | DTMUZB | RASMIYDTM

​​Контракт тўлашнинг сўнгги муддати қачон?

Хабарингиз бўлса керак, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, олий таълим муассасалари талабаларига тўлов-контракт миқдорларини ўқув йили давомида тенг улушларда тўрт бўлиб тўлаш имконияти берилган эди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, талабалар контрактни қуйидаги муддатларда бўлиб тўлашлари мумкин:

белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизини талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 15 сентябргача (ёки Давлат қабул комиссияси белгилаган муддатгача) ҳамда иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун 1 октябргача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача);

белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 апрелгача ва 100 фоизи 1 июлгача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатларгача);

хорижий фуқаролар учун ОТМ раҳбарияти белгилаган муддатларгача;

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5953 сонли фармони.(18-банд)

Кимдир сизга контрактни 4 бўлиб тўлашингизга қаршилик қилса, аввал 50% тўлайсан деса мана шу фармонни печать қилдирган ҳолатини башарасига отинг!

Barcha abituriyentlarga ulashing!

@DTM_Official_Uz
Batafsil ma'lumot: https://t.me/joinchat/yq1HCpaCT9dlNjgy