Get Mystery Box with random crypto!

​​ Талаба бўлиш кўрсаткичи энг паст бўлган туман/шаҳарлар рўй | DAVLAT TEST MARKAZI | DTMUZB | RASMIYDTM

​​ Талаба бўлиш кўрсаткичи энг паст бўлган туман/шаҳарлар рўйхати

Абитуриентлари талаба бўлиш фоизи бўйича Ўзбекистондаги энг ёмон кўрсаткич Сирдарё вилояти Бахт шаҳрига тегишли. Шаҳарнинг атиги 10,9% абитуриенти талаба бўла олган. Кейинги ўринларда Фарғонанинг Сўх (11,5%) ҳамда Тошкент вилоятининг Чиноз (12,1%) туманлари эгаллаган.

Ёмон рейтингларнинг барчасида Тошкент вилояти етакчи". Хусусан, талаба бўлиш фоизи энг ёмон 20 та туман/шаҳарнинг 10 таси, яъни тенг ярми Тошкент вилоятига тегишли. Қолган туманларда ҳам аҳвол яхши эмас. Бутун вилоят бўйича фақат Чирчиқ шаҳри 21,9% натижа кўрсатган, қолган барча 21 та туман/шаҳар 20% дан паст натижа кўрсатган.

Қуйида абитуриентлари талаба бўлиш фоизи бўйича энг ёмон натижа кўрсатган туман/шаҳарлар антирейтинги билан танишишингиз мумкин:

1. Бахт ш. — 10,9%
2. Сўх — 11,5%
3. Чиноз — 12,1%
4. Тошкент т. — 12,3%
5. Нурафшон ш. — 12,6%
6. Мўйноқ — 13,1%
7. Оққўрғон — 13,1%
8. Қуйичирчиқ — 13,2%
9. Янгийўл т — 13,3%
10. Ўртачирчиқ — 13,8%
11. Зангиота — 14,2%
12. Қорасув — 14,5%
13. Андижон ш. — 14,6%
14. Шеробод — 14,8%
15. Янгийўл ш. — 14,8%
16. Оқолтин — 15,1%
17. Сирдарё т. — 15,2%
18. Денов т. — 15,3%
19. Андижон т. — 15,4%
20. Оҳангарон т. — 15,5%

Barcha abituriyentlarga ulashing!

@DTM_Official_Uz
Batafsil ma'lumot: https://t.me/joinchat/yq1HCpaCT9dlNjgy