Get Mystery Box with random crypto!

​​БОЙЛИКНИНГ ЯХШИСИ... 1. Руҳни даволамай туриб, танани давол | Дастёр арзон озик-овкатлар

​​БОЙЛИКНИНГ ЯХШИСИ...

1. Руҳни даволамай туриб, танани даволаб бўлмайди.

2. Дуо қилувчининг ейдиган таоми, киядиган кийими, тураржойи, барча нарсалари ҳалолдан бўлиши керак.

3. Энг яхши дори – хордиқ ва нафсни тийиш.

4. Секин-секин шошил.

5. Феъл кенглиги – ризқ мўллиги.

6. Кулиш билан йўқотилган нарса йиғлаш орқали топилмайди.

7. Кўп ухлайдиган одамнинг умри бебарака бўлади.

8. Ким бировнинг пайини қирқса, ўзиники ҳам қирқилади.

9. Ғазабнинг аввали тентаклик, охири надоматдир.

10. Болаларим мени ҳурмат қилсин десанг, ота-онангни эъзозла.

11. Бойликнинг яхшиси ҳалолдан топилгани, савобли ишларга сарфланганидир.

12. Кибрланма, зинога яқинлашма, ота-онанга хизматини адо эт, исрофгарчилик қилма, меҳнаткаш бўл, кийимингни пок тут. Шунда соғлом бўласан, узоқ яшайсан.

13. Уйқуга кетишдан олдин “Аллоҳга шукр, мен соғман, мен яхшиман”, деган сўзларни такрорла.

14. Кўп кишилар сир сақлай билмаганлари учун ҳалокатга учрайди.

15. Умринг аввалида қанчалик сергак бўлсанг, умринг охирида ҳам шунчалик ҳушёр туриб, тадоригингни кўриб қўй.

16. Қудуқ ичидан осмонга қараган одам жуда оз нарсани кўради.

17. Деворни нам, инсонни ғам йиқитади.

18. Ният хайрли бўлса, оқибат ҳам хайрли бўлади.

19. Ёмғир ёғаётганда кўзасини тўлдирмаган киши сувсиз қолади.

Линкни босиб "ҚУРЪОН ВА СУННАТ" каналига обуна бўлинг
!
https://t.me/joinchat/AAAAAELi2eW8-l_E750HDg