2026 йилда Халқаро информатика олимпиадаси илк бор Ўзбекистонда ўтказилади
Бу ҳақда давлат раҳбари IT соҳасига бағишланган йиғилишда маълум қилди.
Шу муносабат билан мутасаддиларга “мактаб – туман – вилоят – республика” босқичида танловлар ўтказиб, 5-8 синф ўқувчилари орасидан энг салоҳиятли 100 нафарини танлаб олиш топширилди.
IT яхши ривожланган давлатлардан малакали экспертлар жалб қилинган ҳолда ўқувчилар бўлажак халқаро олимпиадага чуқур тайёрланади.
https://t.me/+R0k_QkByBgM5Y2I0