Get Mystery Box with random crypto!

Эртадан бошлаб паспорт ёки ID-карта билан мошинани бемалол хай | Universal

Эртадан бошлаб паспорт ёки ID-карта билан мошинани бемалол хайдаб юраверамиз

Эртага — 1 мартдан бошлаб, ёнида биометрик паспорт ёки ID-картаси мавжуд бўлганда, ҳайдовчидан "права", "техпаспорт", ишончнома ва суғурта полисини ёнида олиб юриши талаб этилмайди.

Биометрик паспорт ёки ID-картаси мавжуд бўлганда, ҳайдовчининг:

транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни (праваси);
транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги ҳужжат (техпаспорт);
шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (ишончнома)ни;
суғурта полисини ўз ёнида олиб юриши талаб этилмайди.
ЯҚИНЛАРНИ ХАМ ХАБАРДОР ҚИЛИНГ

Бунданда қизиқлари Дунё.Уз каналида!

DUNYO UZ