Get Mystery Box with random crypto!

Сўнгги хабарлар: Россия ва Украина музокаралар ҳақида келиши | Universal

Сўнгги хабарлар:

Россия ва Украина музокаралар ҳақида келишиб олди.

Япония Путинга нисбатан санкциялар қўллайди ва Россия банкларининг SWIFT тизимидан узилишини қўллаб-қувватлайди.

Франсия, Норвегия, Италия, Германия, Швеция, Ирландия, Австрия, Дания, Белгия ва Исландия Россия самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпишини эълон қилди. Россия авиакомпанияларига Европа Иттифоқининг барча мамлакатларига парвоз қилиш тақиқланиши мумкин.

Кўпгина Европа давлатларида урушга қарши оммавий акциялар ўтказилмоқда. Белоруссия ва Россияда акциялар кескин равишда тарқатилмоқда.

Украина Мудофаа вазирлиги 4300 россиялик аскар ҳалок бўлганини эълон қилди. Россия ҳалигача йўқотишлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилмаяпти

Павел Дуров Телеграмни Россия ва Украинада ўчириб қўйиш билан таҳдид қилди.

Украина соғлиқни сақлаш вазири Виктор Ляшко ҳарбий ҳаракатлар натижасида яраланган 16 нафар бола ҳалок бўлганини маълум қилди.

Украинада уруш бошланганидан буён мамлакатнинг 368 минг аҳолиси ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди, деди БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссари Филиппо Гранди.

Беларусда урушга қарши акцияларда қатнашгани учун юздан ортиқ одам ҳибсга олинди.

Биз барча воқеаларни диққат билан кузатишда давом этамиз.

Россия- Украина воқеаларини каналимизда кузатинг

DUNYO UZ