Get Mystery Box with random crypto!

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти шаҳар ва туман ҳокимларини ого | Shoshilinch.Uz | Official

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти шаҳар ва туман ҳокимларини огоҳлантирди

Президент иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда қайд этилишига кўра, Тошкент вилояти қулай географик маконда жойлашган бўлишига қарамасдан, вилоят ҳудудлари етарлича ривожланмаган.

Хусусан, Тошкент, Зангиота, Қибрай, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ туманларида саноат ва қурилиш соҳалари ҳажми кам. Бекобод ва Янгийўл шаҳарларида ишлаб чиқариш камайган.

Ривожланиш сустлиги сабабларидан бири “ўсиш нуқталари”ни топиш ва ишга солиш бўйича ҳокимларда ташаббус етишмаслиги, деб қайд этилди мажлисда ва шаҳар ва туманлар мутасаддилари ўз фаолиятида ўзгариш қилмаса, лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Ундан ташқари Паркент, Янгийўл, Чиноз ва Оққўрғон туманларида ривожланиш имкониятлари ўрганилди ва бир қатор таклифлар берилди.

https://t.me/+viaIOg0JcH05M2Q0