Get Mystery Box with random crypto!

Daryo.Uz

Telegram kanalining logotibi daryo_u — Daryo.Uz D
Telegram kanalining logotibi daryo_u — Daryo.Uz
Kanal manzili: @daryo_u
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 87
Kanalning ta’rifi

Dunyo yangiliklari "Daryo"ning norasmiy kanalida!

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2020-07-15 16:30:47 Монополияга қарши курашиш қўмитаси Истеъмолчиларга янада қулай шарт-шароитлар яратиш ва улар томонидан билдирилаётган таклифларни инобатга олиш мақсадида электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш приборини ўз хоҳишига кўра танлаш ҳуқуқини беришни таклиф қилди.

Қўмита матбуот хизматининг маълум қилишича, шу мақсадда Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мазкур қарор лойиҳаси билан ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва газ таъминоти ташкилоти томонидан тақдим этилган электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш прибори, маиший истеъмолчиларга маъқул бўлмаса ёки улардаги мавжуд шарт-шароитларни инобатга олган ҳолда ўрнатиш учун мос келмаса, истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш приборини ўз хоҳишига кўра танлаш ҳуқуқи тақдим қилинмоқда.

Бунда, истеъмолчи Ўлчаш воситаларининг давлат реестрига киритилган, шунингдек, электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган бошқа турдаги электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш приборини ўз маблағлари ҳисобидан харид қилиши, даврий давлат қиёсловидан ўтказиши лозим.

Ҳисоблагичлар ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва газ таъминоти ташкилоти томонидан бепул ўрнатилиб, пломбаланади ва рўйхатдан ўтказилади.

Ушбу қарор лойиҳаси муҳокамаси 24 июлгача давом этади. Унинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йилгача 7 миллионта «ақлли» электр ҳисоблагич ўрнатилиши режалаштирилганди. Бироқ бундай ҳисоблагичлар ўрнатила бошлаганидан буён истеъмолчилар янги электр ҳисоблагичлар кўрсаткичларни кўпайтириб қайд этаётганидан эътироз билдира бошлади. Энергетика вазирлиги ушбу муаммолар мутахассислар томонидан ҳал этилишини маълум қилган.
403 views13:30
Ochish/sharhlash
2020-07-15 16:30:47
366 views13:30
Ochish/sharhlash
2020-07-15 15:01:01 14 июль куни якунига кўра, Ўзбекистон бўйича жами 938 952 нафар (улар орасида шу йилги битирувчилар — 418 558 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Шундан, таълим шакли бўйича:

кундузги — 551 257 нафар;
сиртқи — 368 916 нафар;
кечки — 18 779 нафар.
Ҳудудлар миқёсида:

Тошкент шаҳри — 254 059 нафар;
Самарқанд вилояти — 92 014 нафар;
Андижон вилояти — 74 278 нафар;
Фарғона вилояти — 73 815 нафар;
Қашқадарё вилояти — 61 085 нафар;
Сурхондарё вилояти — 57 903 нафар;
Наманган вилояти — 51 689 нафар;
Тошкент вилояти — 50 170 нафар;
Қорақалпоғистон Республикаси — 49 228 нафар;
Жиззах вилояти — 44 436 нафар;
Бухоро вилояти — 39 382 нафар;
Хоразм вилояти — 35 498 нафар;
Навоий вилояти — 28 504 нафар;
Сирдарё вилояти — 26 891 нафар.
Тиллар кесимида:

ўзбек тилида — 825 036 нафар (88,3 фоиз)
рус тилида — 87 071 нафар (9,2 фоиз)
қорақалпоқ тилида — 24 787 нафар (2,3 фоиз)
бошқа тилларда — 2 058 нафар (0,2 фоиз).
Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:

Самарқанд давлат университети — 50 434 нафар;
Андижон давлат университети — 40 656 нафар;
Қарши давлат университети — 36 981 нафар;
Наманган давлат университети — 34 922 нафар;
Тошкент давлат педагогика университети — 34 452 нафар.
Эслатиб ўтамиз, 2020/2021-ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлари ДТМ сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинмоқда. Тест синовлари карантин қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади, ҳужжатлар 20 июндан 20 июлгача (20 июль куни ҳам) қабул қилинади.
355 views12:01
Ochish/sharhlash
2020-07-15 15:01:01
331 views12:01
Ochish/sharhlash
2020-07-15 14:00:53 «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Бурҳонов Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинланди. Бу маълумотни «Дарё»га ҳукуматдаги манбалари тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Президент фармони билан 2020 йил, 29 июнда ташкил этилганди.

Агентлик коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади. Унинг асосий вазифаси мамлакатда коррупция ҳолатини тизимли таҳлил қилишдир.

Маълумот учун, Акмал Бурҳонов 1981 йили Наманган шаҳрида туғилган. 2001 йилда Тошкент давлат юридик институти бакалавриатини, 2003 йили шу институтнинг магистратурасини тамомлаган. 2007 йилда Япониядаги Нагоя давлат университетини тугатиб, ушбу университет докторанти илмий унвонини олган.

2014 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган.

2017—2019 йилларда «Тараққиёт стратегияси» марказига директори лавозимида фаолият юритган. 2019 йил бошидан буён «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси ҳисобланади.
325 views11:00
Ochish/sharhlash
2020-07-15 14:00:53
295 views11:00
Ochish/sharhlash
2020-07-15 12:31:05 Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг биринчи раиси Анвар Шарапов вафот этди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Анвар Шарапов ўз хизмат фаолияти давомида қатор давлат идораларида меҳнат қилган. Узоқ йиллар мобайнида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида (1993—2014 йиллар), Ўзбекистон Президенти девонида (2014−2016 йиллар) масъул лавозимларда, хусусан, Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Анвар Шарапов 2016 йил 14 декабрда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси этиб тайинланган ва бир йил давомида ушбу лавозимда фаолият юритган.

Маълум қилинишича, айнан Анвар Шарапов раислигида Ўзбекистон туризм соҳасидаги ислоҳотлар бошланган. Шу даврда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг таркиби тўлиқ шакллантирилган, вилоятларда ҳудудий департамент ва бошқармалар очилган, давлат унитар корхоналари ташкил қилинган.

«Анвар Курбанович ҳамкасблари орасида фидойи меҳнати билан бир қаторда ўзининг инсоний фазилатлари билан ҳам ёдда қолган: оқкўнгил, самимий ҳамда шогирдларига доим ёрдамга шай инсон бўлган», — дейилади хабарда.

Анвар Шарапов фидокорона меҳнатлари учун «Дўстлик» ордени ва «Жасорат» медали билан тақдирланган.
289 views09:31
Ochish/sharhlash
2020-07-15 12:31:04
270 views09:31
Ochish/sharhlash
2020-07-15 11:30:45 Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати 13 ва 14 июль кунлари тизимнинг икки ходим вафоти этганини маълум қилди.

ИИВ матбуот хизмати 13 июль, душанба куни Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш бўлими бошлиғи ўринбосари, майор Аълохон Абзалович Шомаҳмудовнинг вафот этганини эълон қилди. Майор Шомаҳмудов 25 июнь куни 36 ёшга тўлган эди.

14 июль, сешанба куни эса ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бўлими бошлиғи подполковник Шавкат Носирович Нафасовнинг вафоти муносабати таъзия эълон қилинди. Подполковник Шавкат Нафасов 15 май куни 48 ёшга тўлган эди.

«Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ва шахсий таркиби майор Аълохон Шомаҳмудов ва подполковник Шавкат Нафасов вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади», — дейилади вазирлик матбуот хизмати эълон қилган таъзияномаларда.

«Дарё» манбасининг маълум қилишича, ҳар иккала ходим коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган. Ушбу ўлим ҳолатлари бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот берганича йўқ.

Маълумот учун, 15 июль соат 10:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида 68 киши вафот этган. ССВ ва унинг ҳузуридаги штаб вакиллари Ўзбекистонда коронавирусдан ўлим ҳолатлари бўйича маълумотлар яширилмаётганини, бундан манфаат йўқлигини мунтазам таъкидлаб келмоқда.
268 views08:30
Ochish/sharhlash