Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари фе | Daryo.Uz

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси вирусга қарши қўлланилувчи «Эргоферон» дори воситасининг сотилиши бўйича текширув олиб борди. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур препарат Бухоро шаҳрида сўнги маротаба 9 июль куни 40 минг сўмдан 55 минггача сотилган. Бухоро тумани, Когон шаҳри, Жондор ва Пешку туманларида сўнгги марта 13 июль куни 45 мингдан 48 минггача харид амалга оширилган.

Ғиждувон, Шофиркон, Ромитан туманларида юқорида қайд этилган дори воситаси ўртача 42 мингдан 50 минг сўмгача сотилган. Вилоятнинг Олот, Қоракўл тумани аҳолиси учун мазкур дори сўнгги маротаба 10 июль куни 44 мингдан 48 минггача сотилган.

Ҳозирда вирусга қарши самарали восита ҳисобланган «Эргоферон» дориси Бухоро вилояти ҳудудларидаги дорихоналарининг бирортасида қолмагани таъкидланмоқда.

«Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси яна бошқа вилоятлар кесимида вазиятни ўрганишда давом этади», — дейилади хабарда.