2022-07-03 19:01:00
Она бўлиб, дунёга келади қизлар.
Ҳаттоке онасин ичида маҳкам.
Тирмашиб оларкан, деркан у гўдак,
-- мен онам қалбиман, отам юраги.
-- онамни асранглар, отамга керак.
Дунёга келгандан отани излар.
Отасин кўзига мунғайиб боқар.
Онасин сутини эмаркану тез,
Яна муштоқ булиб, отани излар.
Онаизор уни боқар интизор, Интиқ , кутар уни меҳрини озор.
Лек тили чиқса ҳам ширин қизалоқ,
-- Ота! деб тиллари чиқар бемалол.
Жаҳли чиқар она, меҳрга мухтож.
Боласин оёғи чиқдику эй воҳ.
Оёғи чиққандан ширин қизалоқ,
Отасин бағрига интилди аллоҳ.
Қизча катта бўлди, отасин севиб.
Онасин, қалбида яшириб севиб.
Оппоқ кўйлак ичра товланди кулиб.
Тўйи бўлди, қизнинг дағдаға бўлиб.
Куёв қўлдан ушлаб, кетар чоғида.,
У йиғлаб юборди, бу бағри куйди.
Отасин соғиниб, куйиб йиғлади.
Ота тиззасига бошинини қўйди.
-- Ота онамни асранг деб кетди.
Онасин юзига қаролмай кетди.
-- Мен учун онамни севинг деб кетди.
Онамни севсин деб ёш тўкиб кетди.
Фақат отасини севади қизлар.
Ўйламанг-- қаҳри қаттиқ бўлади қизлар.
Отаси онасин қаттиқ севсин деб,
Она бўлиб, дунёга келади қизлар.
Отиойи Рўзанова Мастура.
4.9K viewsUmmuXadicha, 16:01