Get Mystery Box with random crypto!

. Омон бўлинг, олисдаги               Мусофирлар.            | ❤️🥀DARDLAR KITOBI 🌹❤️

. Омон бўлинг, олисдаги
              Мусофирлар.
           ==========
Уйқуларим олиб қочди, бедор тунлар,
Билолмадим, юрагимни чертди оҳлар.
Ёдга солди, сизни бугун қорли тонглар,
Омонмисиз олисдаги мусофирлар.

Ёмон чертар совуқ шамол юзингизни,
Изғиринда сийлайди ёш, кузингизни.
Аёзига бериб қўйманг ўзингизни,
Омон бўлинг олисдаги мусофирлар.

Қор қоплаган совуғини айтолмайсиз,
Уйқунгиз йўқ, ором олиб ётолмайсиз.
Пул керакда, пулсиз уйга қайтолмайсиз,
Омонмисиз олисдаги мусофирлар.

Тақдир қийнаб қўйди, ширин жонингизни,
Ҳеч ким билмас, абгор бўлган ҳолингизни.
Баракасин берсин топган молингизни,
Омон бўлинг олисдаги мусофирлар.

Соғинасиз сизни кутган Онангизни,
Соғинасиз энди юрган болангизни.
Юрагингиз тинглар соғинч нолангизни,
Омонмисиз олисдаги мусофирлар.

Кутаролмай қолсангиз ҳам белингизни,
Ўзатасиз меҳнат учун қўлингизни.
Ёруғ қилсин, Тангрим юрган йулингизни,
Омон бўлинг олисдаги мусофирлар.

Бир эслайсиз, омонми деб қондошларни,
Соғинасиз, бирга юрган, дўстдошларни.
Дўсти бўлиб қолдингизда, бардошларни,
Омонмисиз олисдаги мусофирлар.

Оллоҳимга омонатсиз, ҳар бирингиз,
Қодир эгам берсин, ризқу, насибангиз.
Сизлар учун, шому саҳар, дуодамиз.
Омон қайтинг юртингизга қадрдонлар.
Омон бўлинг олисдаги мусофирлар.